«Туркиянинг Малатия провинциясида содир бўлган зилзила оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Шунингдек, 4 нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолганлар рўйхатида. Уларнинг қаердалигини аниқлаш бўйича қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Ўзбекистон Туркияга 60 нафар қутқарувчи жўнатган. Улар 10 мингдан ортиқ ўзбек истиқомат қилувчи Хатай туманининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда.
Охирги маълумотларга кўра, Туркияда содир бўлган икки вайронкор зилзила қурбонлари сони 5834 кишига етган, 34810 киши жароҳат олган.
Фото: Anadolu