“Сулаймончилар” — илоҳиётшунос Сулаймон Ҳилми Тунахоннинг таълимотлари билан боғлиқ йирик турк диний жамоаси. Ташкилот мамлакатдаги диний таълим муассасалари ва ётоқхоналари тармоғи билан машҳур.
Бироқ, Туркияда “Сулаймончилар” диний ҳаракатига қарши кенг кўламли молиявий жиноятлар, фирибгарлик ва уюшган жиноий гуруҳ тузишда гумон қилиниб, тергов ва кенг кўламли махсус операция олиб борилмоқда.
Олтин жамоа етакчиси Алихон Куришнинг акаси Ҳилми Туна Куриш билан боғлиқ манзилда тинтув пайтида топилган. Ҳилми Туна Куришнинг ўзи қидирилмоқда.
Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотларига кўра, топилган олтиннинг қиймати 1,34 миллиард турк лираси — 30 миллион доллардан ортиққа баҳоланмоқда. Терговчилар олтин қуймаларининг келиб чиқишини аниқлашга ва ташкилотнинг молиявий оқимларини текширишга ҳаракат қилмоқдалар.
Тергов Анқара полицияси томонидан прокуратура билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Ушбу иш бўйича жами 38 киши ҳибсга олинган, улардан 32 нафари ҳибсда, яна 6 нафари суд назорати остида.
Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги ўрмон ёнғинларига алоқадорликда гумон қилиниб 6 киши ҳибсга олинди.