Прогнозларга кўра, 2031 йилга келиб мамлакатдаги ўта бой фуқаролар сони яна 13 фоизга ошиб, 4 772 кишига етади. Шу билан бирга, миллиардерлар сонининг ҳозирги 35 кишидан 46 кишига, яъни 31 фоизга кўпайиши кутиляпти.
Умуман олганда, бу даврда бойлиги 30 миллион доллардан ортиқ бўлган одамлар сони бутун дунё бўйлаб 551 435 кишидан 713 626 кишига кўпайди, бу 29 фоизга ўсишдир. Асосий ўсиш АҚШда қайд этилди, ундан кейин Хитой.
Т
уркия бой одамлар сони энг тез ўсаётган мамлакатлар қаторига киради. Бироқ, мутахассислар бу тенденция юқори инфляция ва ижтимоий тенгсизликнинг ортиши фонида содир бўлаётганини таъкидлаяптилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия 2026-2035 йилларни "Оила ва демография ўн йиллиги" деб эълон қилган эди.