Туркиядаги тоғ-чанғи курортидаги ёнғин: қурбонлар сони 76 кишига етди

Фото: Фото: www.ntv.com.tr

ASTANA. Kazinform - Сешанбага ўтар кечаси Туркиянинг Болу провинциясидаги Карталкая тоғ-чанғи курортидаги меҳмонхонада ёнғин содир бўлди, дея хабар беради Kazinform агентлиги BBCга таяниб.

“Ҳалок бўлганлар сони 76 кишига етди”, - деди ички ишлар вазири Али Ерликая.

Аввалроқ 51 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Жабрланганларнинг айримларининг аҳволи оғир.

Ёнғин маҳаллий вақт билан 03:27 да (Москва билан бир хил) 12 қаватли (бошқа маълумотларга кўра, 11 қаватли) Grand Kartal меҳмонхонасида бошланган. Ҳодиса юз берган пайтда меҳмонхонада 200 дан ортиқ одам бўлган.

Фото: yenisafak.com

Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Адлия вазири Йилмаз Тунч, терговга прокуратура қўшилганини айтди. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Туркияда бир кунлик мотам эълон қилинди.