«AFAD ходимлари Ван вилоятидаги Озпинар қишлоғига келишди. Вайроналар остида одамлар бор. Беш одам касалхонага ётқизилган. Қидирув ва қутқарув ишлари давом этмоқда», - деди Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Соилу.
23 феврал куни Эронда 5,7 магнитудали зилзила рўй берди. Зилзилалар маҳаллий вақт билан соат 09:22да Ғарбий Озарбайжон провинциясининг Хой шаҳрида қайд этилди.