Бу ҳақда Туркия ҳукуматининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бошқармаси (AFAD) маълум қилди.
AFAD маълумотларига кўра, фожиа туфайли 114 одам ҳалок бўлиб, 1 035 киши касалхонага етказилган. Уларнинг 898 нафари ёрдам олгандан кейин уйларига жўнатилди. 137 бемор ҳанузгача даволанмоқда.
Вайрон қилинган 17 та бинонинг 15 тасида қидирув-қутқарув ишлари якунига етди.
29 октябрь куни Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри 16,5 километр чуқурликда бўлган.
Зилзиладан кейин 1 713 марта афтершок бўлган.