Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Ваҳит Киричшининг сўзларига кўра, ёнғин 300 гектаргача ўрмонни қамраб олган. Хавфсизлик мақсадида 3250 киши яқин ҳудудлардан эвакуация қилинди.
10 та турар-жой биноси зарар кўрган, улардан тўрттаси ёниб кетган.
Ёнғинни ўчиришга 10 та самолёт, 17 та сув реактив вертолёти, 3 та маъмурий вертолёт, 179 та ўт ўчириш машинаси, 19 та автоцистерна, 29 та ишчи техника ва 1500 кишидан иборат шахсий таркиб жалб этилган.
Фото: аа.cоm.tr