ASTANA. Kazinform – Бир қатор давлатларда бўлгани каби Туркияда ҳам онлайн овоз бериш тизими жорий этилиши мумкин. Бу йўналишдаги ишлар 2024 йил баҳорда бўлиб ўтадиган маҳаллий сайловдан сўнг бошланади, деди Олий сайлов кенгаши раиси Аҳмед Йенер «Hurriyet» газетасига берган интервьюсида.
«Электрон овоз бериш тизими 2028 йил ёки кейинги сайловда жорий этилади. Бу муқаррар. Ушбу тизимдан биз дастлаб сайловчилар сони оз бўлган хориждаги ваколатхоналаримизда фойдалана бошлаймиз», – деди у.
Йенернинг эслатишича, Олий сайлов кенгаши электрон овоз бериш масаласини 2014 йилдан бошлаб ўрганишга киришган. Сиёсий партиялар вакиллари билан бирга чет эл тажрибасини ўрганиш мақсадида хорижга сафар ҳам уюштирилган.
Майда Туркияда парламент ва президентлик сайлови бўлиб ўтди. Кейинги сайлов 2028 йилга белгиланган.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы