16 минг 783 бемор тузалди, бир кунда вафот этганлар сони 21 кишини ташкил этди.
Туркияда амалга оширилган жами эмлаш сони 147 миллион 301 минг 11 дозага кўтарилди. 18 ёшдан ошган аҳоли орасида вакцинанинг иккинчи дозасини олганлар сони 85,4 фоизни, биринчи дозаси билан эмланганлар улуши эса 93,12 фоизни ташкил этди.
Туркияда 18 ёшдан ошган энг юқори эмланган 10 вилоят ҳали ҳам Османия, Орду, Амасия, Муғла, Киркларели, Чанаккале, Эскишеҳир, Баликесир, Маниса ва Зонгулдакдир.
Мамлакатнинг Шанлиурфа, Ботман, Сиирт, Диярбакир, Бингол, Муш, Мардин, Битлис, Ағри ва Элазиг каби вилоятларида аҳоли пассивроқ эмланмоқда.