Провинция губернатори Мюккерем Юнлюэрнинг сўзларига кўра, ҳужум оқибатида тўрт киши — уч ўқувчи ва битта ўқитувчи — ҳалок бўлган. Яна 20 га яқин киши жароҳат олган.
Туркия адлия вазири Акин Гюрлек Қаҳраманмараш прокуратураси тергов бошлаганини маълум қилди. Ишга бир нечта прокурорлар бириктирилган ва улар жойида тергов ҳаракатларини олиб бормоқдалар.
Туркия ички ишлар вазири Мустафо Чифтчи фожиа ҳолатларини текшириш учун минтақага инспекторларни юборишни буюрди. Таълим вазири Юсуф Текин ва соғлиқни сақлаш вазири Кемал Мемишўғли ҳам Қаҳраманмарашга ташриф буюрдилар.
Тергов давом этяпти ва расмийлар вазиятга ойдинлик киритилиши билан жамоатчиликни хабардор қилишга ваъда бердилар.
Бу Туркиядаги таълим муассасасида икки кун ичида содир бўлган иккинчи отишма. 14 апрелда Туркиянинг Шанлиурфа провинциясидаги Сиверек шаҳрида собиқ ўқувчи ўрта мактаб ичида отишма уюштирди. Ҳужум натижасида ўн олти киши жароҳат олди.