Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) маълумотларига кoра, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 07:48 да қайд этилган.
Зилзила эпицентри Саимбейли туманида бўлган ва 7 км чуқурликда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлган (маҳаллий вақт билан соат 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) эди.
Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 50 мингдан ошди.
Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурияда ҳам сезилди.
Фото: aa.com.tr