Туркиянинг Фавқулодда вазиятлар ва офатлар оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD) маълумотларига кўра, ҳозирча зилзиланинг салбий оқибатлари қайд этилмаган.
“Адана провинциясининг Сайимбейли туманида эрталаб соат 04:02 да содир бўлган ва Қаҳрамонмараш, Османие, Қайсери ҳамда Газиантеп провинцияларида сезилган 5 баллик зилзиладан сўнг ҳозирга қадар ҳеч қандай салбий таъсир қайд этилмади. Ҳудудни ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда”, — дейилади AFADнинг турк газетасида эълон қилинган баёнотида.
Адана провинцияси маъмурияти ҳам зилзиладан сўнг бинолар вайрон бўлгани ҳақида фавқулодда вазиятлар хизматларига ҳеч қандай қўнғироқ келиб тушмаганини маълум қилди. AFAD мутахассислари ва бошқа тегишли идоралар ҳудудни ўрганишни давом эттиради, ҳокимият вазиятни назорат қилмоқда.