Якшанба куни Туркиянинг жанубий қисмида Сурия билан чегарада 4,4 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази хабар берди.
Зилзила эпицентри 210 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Антакя шаҳридан 25 км жануби-ғарбда жойлашган. Ўчоғи - 2 км чуқурликда.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.