Шунингдек, Ўзбекистон билан мунтазам рейслар «Алмати - Наманган», «Ақтау - Нукус», «Ақтўбе - Нукус», «Ақтўбе - Самарқанд» йўналишларида ҳафтасига 2 та рейс амалга оширилади.
Бундан ташқари, Беларусга «Алмати - Минск» йўналиши бўйича мунтазам рейслар кўпайтирилади: ҳар томондан ҳафтасига 2 рейс.
Ушбу қарорлар Қозоғистон Республикаси ҳудудида коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича муассасалараро комиссия томонидан қабул қилинди.
Юқоридаги йўналишлар бўйича парвозларни «Эйр Астана», «SCAT», «Turkish Airlines», «Uzbekistan airways» ва «Белавиа» авиакомпаниялари амалга ошириши кутилмоқда.
Парвозлар санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва чет давлатнинг тегишли идоралари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.