Сайлов жараёни Олий сайлов комиссияси томонидан тайёрланган календарь асосида ўтказилади.
Президентлик сайловининг навбатдаги босқичи 28 майга белгиланган.
Иккинчи босқичида овоз бериш пайтида Адолат ва тараққиёт партияси раҳбари ва амалдаги президент Режеп Таййип Эрдоған ва Республика Халқ партияси етакчиси Кемал Қиличдорўғли иштирок этади.
Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 15 май, душанба куни бошланади.
Иккинчи босқичда эса хориждан ва божхона станцияларида овоз бериш 20-24 май кунлари бўлиб ўтади.
Радио ва телевидениеда сайловолди ташвиқоти 24 майдан бошланади, номзодларнинг сайловолди ташвиқоти эса 27 май куни маҳаллий вақт билан соат 18:00да якунланади.
Олий сайлов комиссияси овоз беришнинг якуний натижаларини 1 июнь куни эълон қилади.