Кенг кўламли махсус операциялар давомида мигрантларни ноқонуний ташишни ташкил қилишда гумон қилиниб, 48 киши ҳибсга олинди. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 31 гумонланувчи суд қарори билан ҳибсга олинган, яна 17 киши суд назорати остида қўйиб юборилган.
Операциялар жандармерия ва қирғоқ қўриқлаш бўлинмалари томонидан дронлар ва қуруқликдаги махсус кучлар ёрдамида амалга оширилди. Рейдлар давомида мигрантларни ташишда фойдаланилган деб гумон қилинган 83 та транспорт воситаси ва 18 та қайиқ ва қайиқ двигателлари мусодара қилинди.
Невшеҳир провинциясида суд Сивасдан тўрт нафар ноқонуний мигрантни ташишда айбланган эркакни ҳибсга олди. Полиция маълумотларига кўра, у ҳар бир киши учун 50 000 турк лираси ёки 1000 доллардан сал кўпроқ пул олган.
Туркия расмийлари ноқонуний миграция ва одам савдоси тармоқларига қарши курашда давом этишларини айтишди. Ички ишлар вазирлиги ҳам операциялар инсон ҳуқуқларини ҳурмат қиладиган ва жамоат хавфсизлигини таъминлайдиган тарзда амалга оширилиши кераклигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги йирик диний жамоа етакчисининг акасидан 200 кг олтин мусодара қилинди.