Вазирлик Х ижтимоий тармоғида ҳалок бўлганлар рўйхатини эълон қилди.
“11 ноябрда Грузия ва Озарбайжон чегарасида C-130 ҳарбий-транспорт самолётининг ҳалокати натижасида бортдаги 20 нафар ҳарбий хизматчиларимиз ҳалок бўлди. Соат 06:30 да, Грузия расмийлари билан мувофиқлаштирилган ҳолда, самолётимиз ҳалокатга учраган жойда қидирув-қутқарув операциялари ва авиаҳалокат бўйича тергов бошланди”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрда Грузиянинг Ганжа аэропортидан учиб кетган Туркиянинг C-130 ҳарбий-транспорт самолёти Грузиянинг Сигнаги муниципалитетида ҳалокатга учради. C-130 Грузия ҳудудини кесиб ўтганидан бир неча дақиқа ўтгач, Озарбайжон билан чегарадан 5 км узоқликда радарлардан ғойиб бўлди. "Грузнавигация" компаниясининг баёнотига кўра, самолёт фалокат сигналини юбормасдан радарлардан ғойиб бўлган. Туркиялик мутахассислар ҳалокат юзасидан тергов бошладилар.