Ерости силкинишлари Туркиянинг Ҳатай вилоятида сезилди.
Ерости силкинишлари маҳаллий вақт билан 23:49 да қайд этилган. Зилзила манбаи 5,39 км чуқурликда жойлашган. Зилзила эпицентри Ўрта ер денгизидаги Искендерун кўрфазида бўлган.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, зилзила натижасида қурбонлар ва вайроналар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркияда 7,7 магнитудали вайронкор зилзила содир бўлган эди. Зилзила эпитцентри Қаҳраманмараш провинциясининг Пазарджик туманида бўлиб, 7 километр чуқурликда бўлган. Зилзила туфайли Ҳатай, Газиантеп, Килис, Османие, Малатья, Адияман, Шанлиурфа, Диярбекир, Адана ва Каҳраманмараш провинцияларида кўплаб бинолар вайрон бўлди.
Фото: www.aa.com.tr