Ғазо секторидаги вазият туфайли Туркия Исроилдаги элчиси Шакир Озкан Торунларни маслаҳат учун чақириб оладиган бўлди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Anadoluга таяниб.
Бу ҳақда 4 ноябрь куни Туркия ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Исроилнинг тинч аҳолига қарши ҳужумларини давом эттириши, инсонпарварлик ёрдамларини етказиб беришга тўсқинлик қилиши, ўт очишни тўхтатишдан бош тортиши натижасида Ғазодаги гуманитар вазият ёмонлашди. Буни инобатга олган ҳолда Тель-Авивдаги элчи Шакир Озкан Торунларни маслаҳатлашиш учун Анқарага таклиф қилишга қарор қилинди”, – дейилади вазирлик баёнотида.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.