«Туркия тинчлик йўлида доимо бир қадам олдинда бўлишига ҳеч ким шубҳа қилмасин. Мақсадимиз Эгей денгизининг барча бойликларини адолатли бўлишдир. Эгей денгизи дўстлик денгизидир. Туркия бунга интилмоқда. Биз қўшнимиз Грецияга самимий дўстлик қўлини чўзамиз», — деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, Анқара Афина билан муносабатларида халқаро ҳуқуқ ва яхши қўшничилик тамойилини ҳурмат қилади.
Туркия Ташқи ишлар вазири икки давлат ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. У Греция томонини бу борада фаол қадамлар ташлашга чақирди.