Бу умуман болали фуқаролар самолётга киритилмайди дегани эмас, бундай йўловчилар учун зона ҳам мавжуд, лекин у самолёт олдида жойлашган бўлади. Ёш болали йўловчилар учун мўлжалланган жойлар парда билан ажратилади. Тахминларга кўра, бу бошқа йўловчиларни ортиқча шовқиндан ҳимоя қилади.
Болаларсиз зонада жой сотиб олиш учун йўловчи камида 16 ёшда бўлиши керак. Бундай жой тахминан 85 фунт стерлинг туради (тахминан 50 минг тенге, таҳр.).
Ушбу хизмат туридан Амстердам ва Кариб денгизидаги Кюрасао ороли ўртасидаги рейсларда 2023 йил ноябридан бошлаб фойдаланиш мумкин бўлади. Илгари бундай хизмат «Singapore Airlines» таркибига кирувчи «Japan Airlines» ва «Scoot» авиакомпанияларининг рейсларида жорий қилинган эди.