Туркия тухум ишлаб чиқарувчилар иттифоқи раиси Иброҳим Афьоннинг маълум қилишича, экспорт жорий йилнинг февраль ойида бошланиб, июлгача давом этади. Жами 700 та контейнер тухум жўнатилади ва бу тадбир уюшмага аъзо бўлган тегишли лицензияга эга корхоналар томонидан амалга оширилади.
Туркия дунёдаги энг йирик тухум экспорт қилувчи мамлакатлардан биридир. Келишув доирасида Туркия 26 миллион долларга яқин даромад олишни режалаштирмоқда.
АҚШда парранда гриппининг авж олиши мамлакатда тухум тақчиллигини кучайтириб, нархларнинг 36,8 фоизга ошишига олиб келди. Шу муносабат билан АҚШ расмийлари вақтинчалик импорт чораларини қўллаб-қувватламоқда. АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу борада ҳеч қандай изоҳ бермади.
Аввал хабар қилинганидек, Қозоғистон Туркияга гўшт етказиб беради.