Anadolu Ajansi маълумотларига кўра, бу йил 34 давлат 75 миллион гул олади. Бу ажойиб натижа турк аёлларининг меҳнати туфайли эришилди. Улар гулчилик соҳасидаги ишчи кучининг 80% ни ташкил этади.
Манзарали ўсимликлар ва маҳсулотлар экспорт қилувчилар уюшмаси раҳбари Исмоил Йилмазнинг маълум қилишича, 8 мартга қадар турк гулларига бўлган талаб ўтган йилга нисбатан 10 фоизга ошган. Бу анъанавий совғанинг ўсиб бораётган машҳурлигини кўрсатади.
Турк гулларининг асосий импортчилари:
- Нидерландия;
- Буюк Британия;
- Германия;
- Болгария;
- Руминия.