Бу ҳақда Туркия Савдо вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, 2025 йилнинг етти ойида миллий валютадаги ташқи савдо ҳажми 2024 йил январь-июль ойларига нисбатан 35,2 фоизга ўсган ҳолда 830,5 миллиард лирадан ошди.
Фақат июль ойида Туркиянинг миллий валютадаги экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,8 фоиз ортиб, 28,4 миллиард лирага етди. Импорт эса 51,3 фоиз ортиб 104,2 миллиард лирага етди. Шундай қилиб, биргина июль ойида турк лирасидаги ташқи савдо ҳажми 132 миллиард лирадан ошди.
Ўтган ойда 39,5 мингдан ортиқ турк ширкати миллий валютадаги савдоларда иштирок этди.
Аввалроқ Туркия Статистика ташкилоти (ТÜİК) 2025 йил июль ойининг ижобий инфляция маълумотларини эълон қилган эди. Маълум бўлишича, мамлакатда инфляция 33,5 фоизга пасайган.