«Эпидемиологик вазият туфайли Қозоғистон томони 31 март куни Туркистонда режалаштирилган Туркий Кенгашининг норасмий саммитини видеоконференция орқали ўтказишга қарор қилди. Қарор Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши котибиятига расман эълон қилинди», - деди ҚР Ташқи ишлар вазирлиги вакили Айбек Смадияров.
Туркий Кенгаши 2009 йил 3 октябрда Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Елбасы, Туркий кенгашининг фахрий раиси Нурсултан Назарбаев ташаббуси билан ташкил этилган. Халқаро ташкилотнинг бош котибияти Истанбулда жойлашган. Ташкилотнинг аъзолари Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон ва Венгрия кузатувчи мақомига эга.
Муаллиф: Марлан Жиембай