Озарбайжон Республикаси Губа шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ҳамда кузатувчи мамлакатлар иштирокида агромаълумотлар рақамли платформасини жорий этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Озарбайжон, Туркия, Ўзбекистон, Венгрия, Шимолий Кипр Турк Республикалари қишлоқ хўжалиги вазирликлари ва тегишли идораларнинг экспертлари иштирок этди, дейилади Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотида.
Тадбирда ахборот тизимлари ва мавжуд агромаълумотлар тўғрисидаги тақдимотлар ўрганилди, бинобарин, платформани яратиш билан боғлиқ техник, ташкилий масалалар ҳамда иштирокчиларнинг таклифлари муҳокама қилинди.