Туркий давлатлар марказий банклари кенгашининг I йиғилиши Астана халқаро форуми доирасида бўлиб ўтади
ASTANА. Кazinform – Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Бош котиби Кубаничбек Омуралиев Кazinform агентлигига берган эксклюзив интервьюсида учрашув чоғида кўтариладиган мавзулар ҳақида гапирди.
Бишкекда Туркий давлатлар ташкилотининг ХI саммити доирасида Туркий давлатларнинг Марказий банклари кенгашини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди. Бу ташаббус Қозоғистон Президенти томонидан кўтарилган. Унинг мақсади ТДТга аъзо мамлакатлар марказий банклари ўртасида самарали ҳамкорликни мустаҳкамлаш, молиявий барқарорликни таъминлаш, тўлов тизимларини ривожлантириш, рақамли молиявий инновацияларни жорий этишдан иборат.
Бу ташаббус барча иштирокчи давлатлар раҳбарлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди. Меморандум Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон марказий банклари раҳбарлари томонидан имзоланган.
Кенгаш аъзолари ўзаро фикр ва тажриба алмашади, пул-кредит сиёсати, молиявий барқарорлик, тўлов тизимларини ривожлантириш, молиявий технологиялар ва томонларни қизиқтирган бошқа йўналишлар бўйича қўшма маслаҳатлашувлар ва тадқиқотлар олиб борадилар.
Тез орада Астана халқаро форуми доирасида Кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.
— Йиғилиш давомида аъзо давлатларнинг иқтисодий аҳволи, пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари, молиявий барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари, тўлов тизимларини ривожлантириш, марказий банклар томонидан рақамли валюталарни жорий этиш истиқболлари, молиявий технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик ва бошқа мавзулар муҳокама қилинади. Шундай қилиб, кенгаш молиявий сиёсатни мувофиқлаштирувчи доимий платформага айланади. Бу, ўз навбатида, ТДТ мамлакатларининг макроиқтисодий барқарорлиги ва иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлайди, – деди ТДТ Бош котиби Кубаничбек Омуралиев.
Эслатиб ўтамиз, Президент Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди. Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди.