Туркий дунё композиторлар иттифоқини тузиш тўғрисидаги қарор 19 сентябрда Бокуда Туркий дунё композиторларининг I Қурултойи доирасида қабул қилинди. Бу ҳақда Туркий маданият ва мерос халқаро жамғармаси президенти Ақтоти Раимқулова маълум қилди.
Туркий давлатларнинг етакчи мусиқа ташкилотлари вакиллари Боку декларациясини имзоладилар. Ушбу декларация мусиқа санъати соҳасида профессионал ҳамкорлик учун асос яратди.
Янги иттифоқ туркий давлатларнинг композиторлари, мусиқашунослари, ижрочилари, консерваториялари, мусиқа академиялари ва ижодий бирлашмаларини бирлаштиришни мақсад қилган.