Ушбу шартнома Академиянинг мақомини, имтиёзлари ва дахлсизлигини ҳамда унинг мулкига оид масалаларни белгилайди.
Туркий академия Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Елбасы, Туркий кенгашнинг фахрий раиси Нурсултан Назарбаев ташаббуси билан 2010 йил 25 майда ташкил этилган. Халқаро ташкилотнинг штаб-квартираси Нур-Султанда жойлашган. Туркий академиянинг аъзолари Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия бўлиб, Венгрия кузатувчи мақомига эга.