Арзон чипталар 2023 йил ноябрь ойидан бошлаб wizzair.com сайти ва мобиль иловасида мавжуд. Чипта нархи тахминан 19 минг тенге. Бу 159 БАА дирҳамига тенг.
Самолёт 16 январдан бошлаб Туркистондан Абу-Дабига учади. Парвозлар ҳафтасига 3 марта - сешанба, пайшанба, шанба кунлари замонавий «AirBus 321» ва «A321 ceo» самолётларида амалга оширилади.
Туркистон аэропорти мутахассислари берган маълумотларга кўра, биринчи рейс учун 168 та авиачипта сотилган.
Йўловчилар парвозни учиш вақтидан 3 соат олдин ҳеч қандай комиссиясиз ўзгартиришлари мумкин. Ушбу йўналишда парвоз вақти - 3 соат.
Янги маршрут икки шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун сайёҳлик имкониятларини кенгайтиради.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Туркистон халқаро аэропорти Истанбул ва Эл-Қувайтга, шунингдек, мамлакатнинг Астана, Алмати, Ақтау, Ақтўбе, Орал ва Қарағанди ҳаво йўналишларига хизмат кўрсатади.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев