«Озарбайжон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркия бош муфтийларига ва ҳурматли меҳмонларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ота-боболаримиз дини бўлган ислом дини эзгулик, одоб-ахлоқ, қаноат каби олижаноб фазилатларни тарғиб қилади. Шунингдек, тинчлик, барқарорлик ва фаровонликни мустаҳкамлашга чақиради. Шу муносабат билан анжуманда иштирок этаётган дин арбоблари жаҳон ҳамжамиятини эзгу ишларга сафарбар этишга катта ҳисса қўшади, деган умиддаман. Бугунги учрашув тарихи муштарак бўлган мамлакатларимизнинг маънавий-маърифий ишларига янги суръат бағишлаши, эзгу ташаббусларимиз ривожига хизмат қилиши шубҳасиз» – дейилади Президентнинг табрик мактубида.
Муаллиф: Айнур Ақбаева