«Халқимиз учун муҳим воқеа юз бермоқда. Елбасынинг топшириғига биноан, март ойида Туркистон шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли Давлатлар саммитига тайёргарлик бошланди. Ушбу тадбир - бутун туркий халқларнинг маънавий ва маданий маркази – Туркистон шаҳридаги сайёҳларни кўпроқ жалб қилган ҳолда янги йўналишдаги туризм ривожига ҳисса қўшади. Елбасы Нурсултан Назарбаев: «Ҳар бир миллат, ҳар бир мустақил давлат ўзининг маънавий марказини белгилаши керак. Қозоғистоннинг маънавий маркази – Туркистон. У қозоқ халқининг маънавий юраги. Барчангизни вилоятимиз ва Туркистон шаҳрининг тикланиши ва ривожланишига ҳисса қўшишга чақираман», - деди Ўмирзак Шўкеев.
18:41, 19 Феврал 2021
Туркистонда туркий тилли давлатлар саммитига тайёргарлик бошланди
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида Туркий тилли Давлатлар саммитига тайёргарлик бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Ўмирзак Шўкеев аҳолига берган ҳисоботида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.