Йил якунларига бағишланган тадбирда боксчига хонадон калитини вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев топширди. Квартира «Сирдарё» турар-жой мажмуасида жойлашган.
«Яқинда Туркистонга кўчиб ўтаман. Шу ерда машқ қиламан. Янги ташкил этилган «Туран» бокс клубида машғулотлар олиб бориш, ёшлар учун маҳорат сабоқлари ўтказиш ниятидаман», – дейди Сакен Бибосинов.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев