Қишлоқда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотилмайди. Уларни сотиш ва фойдаланишдан воз кечиш ғояси маҳаллий оқсоқоллар томонидан илгари сурилди, аҳоли бир овоздан уларни қўллаб-қувватлади. Дарвоқе, шундан сўнг Тўлеби туманининг Қоғали қишлоғида полиция маълумотларига кўра, бирорта ҳам жиноят қайд этилмаган.
Яна бир ҳайратланарли статистика шуки, энди ажралишлар йўқ. Ўтган йили Қоғали қишлоғи вилоят танловида намунали аҳоли пункти сифатида эътироф этилган.
Сўнгги 6 йил ичида Туркистон вилоятида тамаки ва спиртли ичимликлар истеъмол қилмайдиган 12 та овул пайдо бўлди. Бу ёзилмаган қоидалар аҳоли пунктлари меҳмонларига ҳам тегишли.