«Таза өлке», «Киелі мекен», «Жасыл аймақ», «Өнегелі ұрпақ», «Мөлдір бұлақ» ҳафталикларида 1 минг 408 та кенг кўламли тадбирлар ўтказилиб, уларда 67 минг нафардан ортиқ аҳоли иштирок этди.
Шунингдек, вилоятда 150 минг туп дарахт экилиб, 175 минг туп дарахт оқланди. Будан ташқари, 40 минг 24 квадрат метр пиёдалар йўлаклари тозаланиб, 346 боғ ва хиёбонлар тартибга келтирилди. Шу билан бирга, барча туман ва шаҳарларда 302 мингдан ортиқ хусусий уй-жой ва 1 минг 767 ижтимоий объект ҳовлиси тозаланиб, сув ва дарёлар бўйида шанбаликлар ўтказилди.
Бугун экоакция Қазиғурт тумани Сарапхана қишлоғи ҳудудида жойлашган «Мәңгілік ел» истироҳат боғида давом этди. Туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат хизматчилари, туман фаол ёшлари, кўнгиллилар, қишлоқ аҳолиси иштирок этиб, махсус техника сафарбар этилди. Тозалик акциясида иштирокчилар томонидан 10 гектар боғ ҳудуди чиқиндидан тозаланиб, ўтланган ўт ва дарахтлар кесилди. Қишлоқ оқсоқоллари Президент ташаббуси билан амалга оширилаётган барча тозалаш ишларига ижобий баҳо бериб, қишлоқ аҳли номидан миннатдорчилик билдирди.