Туркистон вилояти Инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Динислом Болатханули ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиларининг формаси юзасидан билдирилаётган турли фикрларга жавоб берди.
«Туркистон вилояти ота-оналари диққатига! Мактаб формасига фақат битта талаб қўйилади: тўқ кўк рангли форма ва оқ кўйлак. Бошқа ҳеч қандай талаб йўқ. Агар илгари бошқа форма сотиб олинган бўлса, уни кийишга рухсат этилади», — деб ёзди бошқарма бошлиғи Fаcеbооkдаги саҳифасида.
Айтиш жоизки, Туркистон вилоятида 906 та давлат ва 53 та хусусий мактаб мавжуд.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев