«Avatar Agricultural Technology Development» ҳамкорлиги томонидан амалга оширилган ушбу лойиҳа йилига 500 та техника ишлаб чиқариш имконини беради.
Агродронлар қишлоқ хўжалиги экинларини пуркаш учун мўлжалланган. Битта дрон 70 литргача ишчи суюқликни ташиши ва 5 гектаргача майдонни қоплаши мумкин.
Янги технология қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига ерни қайта ишлаш самарадорлигини ошириш, харажатларни камайтириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш имконини беради.
Компания қишлоқ хўжалиги дронларини етказиб бериш бўйича 20 та буюртма олган. Келажакда компания ўз маҳсулот турларини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, келгуси йилдан бошлаб ёнғинларни ўчириш ва юк ташиш учун учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш режалаштирилмоқда.