Керакли ускуналар тадбиркорнинг Хитойдан жалб этилган 190 миллион тенге миқдоридаги инвестиция маблағлари ҳисобидан сотиб олинди.
Цехнинг кунлик қуввати - 7 тонна хомашёни қайта ишлаш. Тайёр маҳсулот вилоятдаги чакана савдо шохобчаларида, шунингдек, Чимкент ва Алмати шаҳарларида сотилади.
Тадбиркор давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларидан самарали фойдаланиш орқали ўз бизнесини кенгайтиришни режалаштирган.
Шуни таъкидлаш жоизки, сўнгги 5 йил ичида Жетисай шаҳрига 94,5 миллиард тенге миқдорида инвестициялар жалб этилди.
Жами 8 та лойиҳа амалга оширилди. Келгуси йилларда яна 6 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган.