Артефактлар орасида 40-60 минг йил илгариги тош асбоблар, олтин қопламали безаклар, бронза билак узуклар ва турмуш буюмлари, жангчи қурол-аслаҳаси, шунингдек, ўрта асрларга оид мис тангалар бор.
Илмий экспедицияга Жанубий Қозоғистон педагогика университети (О. Жанибеков номидаги) профессори, машҳур археолог Александр Подушкин раҳбарлик қилмоқда. Унинг айтишича, миқёси жиҳатидан бундай топилмалар Марказий Осиёда биринчи марта айнан Ордабаси туманида аниқланди.
“Бу экспонатлар аҳоли бронза даврида нафақат металлургия ва қуйма ишлаб чиқаришни, балки заргарлик санъатининг асосларини ҳам билганидан далолат беради. Бу эса аждодларимиз жуда юқори даражада ривожланганини ва Ордабаси тумани қадимий цивилизация ҳамда маданиятнинг йирик марказларидан бири бўлганини тасдиқлайди”, — деди археолог.
Барча топилмалар лаборатория таҳлилларидан сўнг «Ордабасы» миллий тарихий-маданий қўриқхонаси фондига топширилади.