Ҳозирда Туркистон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қошида фавқулодда штаб ташкил этилган ва иш олиб бормоқда. Вилоятдаги республика аҳамиятига молик йўлда қор остида қолган 61 нафар йўловчи хавфсиз жойга олиб кетилди.
“Тўфон ҳали тинмаган. Вилоятдаги 9 та ҳудудий ва 1 та республика автомобиль йўллари ёпилган. Полиция, Фавқулодда вазиятлар департаменти ва йўл хизматларининг куч ва воситалари билан ишлаяпмиз. Йўлда қолган йўловчилар хавфсиз жойга олиб кетилмоқда. Вилоят аҳолисини узоқ йўлга чиқмаслик ҳақида огоҳлантирамиз”, – деди Туркистон вилояти ФВД Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Талғат Досалиев.