"Баҳарам" фермер хўжалиги ўз далаларини К-30 канали орқали оқиб келадиган сув билан таъминлайди. Фермерлар сувни барқарор ва ўз вақтида етказиб бергани учун “Қазсушар” РДК Туркистон филиалига миннатдорчилик билдирди.
“Бу йил биз 10 гектар майдонга тарвуз экдик. Ҳозир биринчи ҳосил йиғим-терими қизғин паллада. Сув билан боғлиқ муаммолар бўлмади. Бунинг учун Сув ресурслари ва ирригация вазирлигига миннатдормиз”, — деди "Баҳарам" фермер хўжалиги раиси Шокирбой Ражапов.
Йил бошидан бери Туркистон вилоятининг қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун 1 миллиард кубометрдан ортиқ сув етказиб берилди. Улардан 307 миллион кубометри Жетисай туманига тегишли. Тумандаги боғ экинларини суғориш учун 53,8 миллион кубометр сув юборилди. Ҳозирда Жетисай туманида боғ маҳсулотлари, сабзавотлар ва беда далаларини суғориш давом этмоқда.