BAKU. TREND-Кazinform - Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити вақти маълум бўлди, дея хабар беради Kazinform trendга таяниб.
ТДТнинг 10-саммити 2023 йил 3 ноябрда Туркистонда бўлиб ўтади.
Бундан ташқари, 2 ноябрда ТДТга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда ТДТ саммити Самарқандда бўлиб ўтган эди.
Аввалроқ Озарбайжоннинг маданий пойтахти Шуша шаҳрида тарихий воқеа бўлиб ўтди – тўрт туркий давлат – Қозоғистон, Озарбайжон, Туркия ва Ўзбекистон Миллий касаба уюшма марказлари ўртасида янги ягона бирлашган тузилма – Туркий давлатлар касаба уюшма ташкилотини тузиш тўғрисида шартнома имзоланди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.