Синоптикларнинг маълум қилишича, Қозоғистон ҳудуди орқали фаол циклонлар ва улар билан боғлиқ атмосфера фронтлари силжишда давом этмоқда. Улар нотинч об-ҳаво ҳолатини шакллантирмоқда.
“Яқин кунларда мамлакатда яна бир фронтал фаоллик тўлқини кузатилади. У ёмғирлар ва момақалдироқлар билан кечади. 19-20 июнь кунлари мамлакатнинг ғарбий, шимолий ва шимоли–ғарбий ҳудудларида кучли ёмғирлар ёғиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Қозоғистоннинг шимоли ва шарқида кундузги соатларда иссиқлик босқичма-босқич пасайиб, ҳарорат 20… 28 °C атрофида бўлади”, – дейилади хабарда.