NEW YORK. Kazinform - Манхеттен федерал суди ёзувчи ва журналист Элизабет Жин Кэрроллнинг ўтган йилнинг ноябрь ойида миллиардер, АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга таҳқирлаш ва туҳматда айблаган даъвоси бўйича кўриб чиқишни бошлайди. Бу ҳақда Kazinform BBCга таяниб хабар беради.
Бу фуқаролик иши бўлгани учун қонун Трампнинг судга келишини талаб қилмайди. У ерда фақат гувоҳ сифатида чақирилган тақдирдагина келиши керак эди.
79 ёшли даъвогарнинг адвокати Роберта Каплан фамилиядош судья-Льюис Капланга Трампга қўнғироқ қилмоқчи эмаслигини айтди. Унинг адвокатлари Жо Такопина ва Алина Хабба, бир ҳафта, кўпи билан икки ҳафта давом этадиган суд жараёни қандай ўтишига қараб, Трампни ҳимоя гувоҳи сифатида чақириш тўғрисида қарор қабул қилишларини айтишди. 76 ёшли собиқ президент даъвогарнинг барча айбловларини рад этади.
Кўп йиллар давомида Elle журналининг шарҳловчиси бўлиб келган Кэрролл собиқ президентни 1990 йилларнинг ўрталарида Bergdorf Goodmanнинг ҳашаматли универмагининг кийиниш хонасида содир этилган зўрлашда айблаган ҳолда гувоҳлик бермоқчи. Дўкон Манхеттеннинг 5-авенюсида, ҳозир Флоридада истиқомат қилувчи судланувчининг узоқ муддатли қароргоҳи Trump Towerнинг деярли рўпарасида жойлашган.
Фото: THE WASHINGTON POST/GETTY IMAGES
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.