ASTANA. Kazinform — АҚШ президенти Дональд Трамп ҳар йили ўтказиладиган “Альфальфа” кечасида Венесуэла Американинг 53-чи штатига айланиши мумкинлигини айтди, деб хабар беради Report.
ОАВ вакиллари байрамда иштирок этмади. Тадбирга 200 га яқин киши таклиф қилинди. Уларнинг ҳар бирига иккитадан меҳмон олиб келишга рухсат берилди. Уларнинг барчаси Capital Hilton меҳмонхонасида йиғилдилар.
The Washington Post газетаси Америка етакчиси буни "ҳазил" тарзида айтганини таъкидлади.
“Биз Гренландияга бостириб кирмаймиз, уни сотиб оламиз. Мен Гренландияни 51-чи штат қилишни ният қилмаганман. Мен Канадани 51-чи штат қилишни истардим. Гренландия 52-чи штат, Венесуэла эса 53-чи штат бўлиши мумкин”, — деди Трамп.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.