Тадбирда Walmart бош директори Даг Макмиллон, Target бош директори Брайан Корнелл ва Home Depot бош директори Тед Деккер иштирок этди.
Учрашувдан сўнг уч компания “президент Трамп ва унинг жамоаси билан самарали учрашув ўтказгани” ҳақида деярли бир хил баёнотлар беришди.
Чакана сотувчилар учун тарифлар қийин иқтисодий шароитда янги таҳдидга айланди. Шу билан бирга, Walmart рақобатчилардан яхшироқ мавқега эга эканлиги қайд этилган. Walmart АҚШда сотиладиган товарларнинг учдан икки қисми Америкада ишлаб чиқарилади, етиштирилади ёки йиғилади.
Бироқ, Target қийин аҳволда. Ушбу чакана сотувчи товарларни асосан чет элдан сотиб олади. Targetнинг йиллик даромади сўнгги тўрт йил давомида деярли бир хил бўлди ва тарифлар эълон қилинишидан олдин компания жорий молиявий йил учун сотувлар атиги 1 фоизга ўсишини прогноз қилган эди.