“Биз кўп йиллар давомида яхши муносабатларда бўлганмиз. Ўйлайманки, ушбу учрашувдан ижобий натижа кутиш мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, яхши бир ишнинг бошланишига ишонаман”, — деди Дональд Трамп учрашув олдидан.
Учрашувда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио, Молия вазири Скотт Бессент, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Россиянинг бошқа расмий вакиллари ҳам иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, Путин билан қўл бериб кўришиш учун яқинлашган Трамп ундан: «Бу ким?» деб сўради. Шундан сўнг кулиб: «Бу менинг дўстим», - деди.
Трамп ва Путиннинг учрашуви тахминан 40 дақиқа давом этди. Оқ уй ушбу мулоқотни икки томонлама учрашувдан кўра норасмийроқ тусдаги «шахсий учрашув» деб атади. Музокаралар натижалари ҳозирча эълон қилинмаган.
Кейинги навбатда Трамп Си Цзиньпин билан учрашади. Шундан сўнг Хитой, Россия ва АҚШ раҳбарларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади.
АҚШ Президенти Хитой ва Россия раҳбарлари билан ядровий қуролсизланиш масаласини муҳокама қилишни режалаштираётганини маълум қилди. Ушбу икки давлат АҚШ билан биргаликда дунёда энг кўп ядровий қуролга эга уч мамлакат қаторига киради. Шунингдек, учрашувда бошқа халқаро масалалар ҳам муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Путин ва Си Цзиньпин билан учрашиш учун Хитойга боргани ҳақида хабар берилган эди.