Трамп бу таклифни оралиқ сайловларга бағишланган Республикачилар партияси съездида илгари сурди.
“Агар республикачилар АҚШ Вакиллар палатаси ва Сенат устидан назоратни сақлаб қолса, бизнинг мисли кўрилмаган иқтисодий муваффақиятимиз туфайли... мен Америка Қўшма Штатларининг ҳар бир вояга етган фуқаросига 5 минг доллар миқдорида дивиденд тўлайман”, — деди у.
Оқ уй раҳбари бу тўловлар «муваффақиятли компанияларнинг инвесторларга дивиденд тўлашига ўхшаш» бўлишини тушунтирди.
“Ягона чеклов шундан иборатки, дивидендлар АҚШ ҳудудида сарфланиши керак. Пулни Канадага бориб ўша ерда сарфлашингизни истамаймиз. Хитойга, Германияга... боришингизни ҳам истамаймиз. Пулни АҚШда сарфлашингиз керак”, — дея қўшимча қилди у.
Бироқ ушбу маблағларни айнан ким ажратиши, АҚШ ҳукумати уларнинг қандай сарфланаётганини қай тарзда назорат қилиши ва бу тўловлар қонуний бўладими-йўқми, ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда.
2025 йилда АҚШнинг вояга етган аҳолиси сони тахминан 267 миллион нафарни ташкил этганини ҳисобга олсак, «Трамп дивидендлари» 1,34 триллион долларга тушиши мумкин.
Шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирда жамоатчилик фикри сўровларининг аксариятида Демократик партия етакчилик қилмоқда. Партия Вакиллар палатаси ҳатто Сенат устидан назоратни қўлга киритиш учун ҳам жиддий имкониятларга эга.