Трамп Путин билан Украина масаласини муҳокама қилишни режалаштирмоқда
11:08, 18 Май 2025
ASTANA. Kazinform – Дональд Трамп 19 май, душанба куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали гаплашиб, Украинадаги вазиятни тинч йўл билан тартибга солиш ва савдо масалаларини муҳокама қилади, деб ёзади ТАСС.
“Россия президенти Владимир Путин билан душанба куни соат 10:00 да телефон орқали гаплашаман”, – деб ёзган Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.
Шунингдек, у россиялик ҳамкасби билан Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш ва савдо масалалари бўйича фикр алмашишни исташини айтди.
Истанбулдаги музокаралар чоғида Россия Украина олдига бешта шарт қўйгани ҳақида аввал хабар берган эдик.