Фуқаролик олиш жараёнининг бир қисми бўлган натурализация учун ариза бериш ҳозирда қоғоз шаклида топширилса 760 доллар, онлайн топширилса 710 доллар туради. Маъмурият бу суммани 1330 долларгача, яъни 75 фоизга, ҳамда 1280 долларгача, яъни 80 фоизга оширишни хоҳламоқда. Рад этилган аризаларни қайта кўриб чиқиш қиймати ҳам 80 фоизга оширилади.
Маъмурият буни натурализация жараёни харажатларини бошқа иммиграция йиғимлари ҳисобидан субсидиялаш эмас, балки ариза берувчилар томонидан тўлиқ қопланиши кераклиги билан изоҳламоқда. Ички хавфсизлик департаменти фуқаролик олишни қимматли имтиёз деб ҳисоблайди ва шу сабабли камайтирилган тўловлар етарлича асосланмаганини таъкидламоқда.
Ушбу таклиф мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар томонидан кескин танқидга учради. Улар бу аввалги маъмуриятларнинг фуқаролик олиш жараёнини енгиллаштириш бўйича ҳаракатларини бекор қилади, деб ҳисоблашмоқда. Таклиф бўйича жамоатчилик фикри 24 августгача давом этади, шундан сўнг маъмурият якуний қарор қабул қилади.